Чинобод санаторийси
May 2019
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Yan    
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

«Чинобод снаторийси» АЖ  хақида маълумот

«ЧИНОБОД санаторияси» ОАЖ  Тошкент шаҳридаги бальнеологик балчиқли курорт бўлиб дарё сатхидан 450 метр баландликда жойлашган.
Санаторий – овқат ҳазм қилиш аъзолари, эндокрин ва гинекологик аъзолари касалликлари билан хасталанганларни ремиссия даврида соғломлаштиришга ихтисослашган.
Асосий табиий даво омилларига- Тошкент артезиан ҳовузининг термал (+48-500С) маъданли хлорид-сульфатли-натрий-гидрокарбонатли сувлари ва Балиқли кўлининг шифобахш балчиқлари билан муолажаларни кўрсатиб ўтиш мумкин.

Санаторияда зарур диагностика ва даволаш хоналари мавжуд. Маъданли сувдан ванналар учун, милкни чайиш, ичакни ва меъдани ювиш, дуоденал дренажлар ва даво ичимлиги сифатида фойдаланилади.

Парафин-озокерит даво усуллари, сув остида душ-массаж, физик воситалар билан даволаш, зарб тўлқинли терапия, озонотерапия, спа-салони, шлаклардан тозаловчи фито бочка, уқалаш, даволаш бадантарбияси муолажалари қилинади, парҳез овқатлар ташкиллаштирилган.

Ётоқ бинолари шинам қилиб безатилган, барча қулайликларга эга, икки ва уч ўринли хоналардан иборат. Санаторийда мазмунли дам олиш учун, маданият саройи, ёзги амфитеатр, кутубхона, спорт ва рақс  майдончалари, сартарошхона, косметалогия хонаси, шарқона чойхона, очиқ сув ховузи ва турли савдо расталар бор. Экскурсиялар ташкил этилган

Даволаш бўлими

Даволаш бўлими таркибида:
Бальнеология – маданли сув билан даволаш бўлими, ташхислаш бўлими, физиотерапия ва гидротерапия бўлимлари мавжуд;
  • Санаторияда мавжуд маданли сувдан ичиш учун;  ва ёпиқ бассейн, милкни чайиш, ўт йўллари, гинекологик ва ичакларни чайиш учун фойдаланилади;
  • Булардан ташқари санаторийда очиқ ёзги бассейн саунаси билан, кўтарилувчи, тушувчи, айланма ва Шарко душлари дам олувчи ва даволанувчилар ҳизматида;
  • Беморларга санаторийда парҳез овқатланиш билан бир қаторда даволаш физкультураси, юқори ва паст частотали токлар, массаж, ГАИ, УФО, ИРТ, ёруғлик ванналари, магнитотерапия, фитотерапия, гипнотерапия, кислородли ва гиёҳли ингаляциялар, лазер, туз ғори, балчиқ, парафин, мануал терапия, ўт қопини, ичак ва гинекологик чайиш муолажалари тавсия этилади;
  • Беморларга лозим бўлган ҳолларда ЭКГ, Холтер , УЗИ, ЭЭГ, ректораманоскопия, ҳамда клиник ва биохимиявий текширув усуллари ўтказилиши мумкин.

  кўпроқ >>

Санаторияда зарур

Санаторияда зарур диагностика ва даволаш хоналари мавжуд. Маъданли сувдан ванналар учун, милкни чайиш, ичакни ва меъдани ювиш, дуоденал дренажлар ва даво ичимлиги сифатида фойдаланилади.

  кўпроқ >>

Парафин-озокерит

 … кўпроқ >>