Чинобод санаторийси
Версия для слабовидящих
Iyun 2019
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Yan    
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

«ЧИНОБОД санаторияси» ОАЖ  Тошкент шаҳридаги бальнеологик балчиқли курорт бўлиб дарё сатхидан 450 метр баландликда жойлашган.
Санаторий – овқат ҳазм қилиш аъзолари, эндокрин ва гинекологик аъзолари касалликлари билан хасталанганларни ремиссия даврида соғломлаштиришга ихтисослашган.
Асосий табиий даво омилларига- Тошкент артезиан ҳовузининг термал (+48-500С) маъданли хлорид-сульфатли-натрий-гидрокарбонатли сувлари ва Балиқли кўлининг шифобахш балчиқлари билан муолажаларни кўрсатиб ўтиш мумкин.

Санаторияда зарур диагностика ва даволаш хоналари мавжуд. Маъданли сувдан ванналар учун, милкни чайиш, ичакни ва меъдани ювиш, дуоденал дренажлар ва даво ичимлиги сифатида фойдаланилади.

Парафин-озокерит даво усуллари, сув остида душ-массаж, физик воситалар билан даволаш, зарб тўлқинли терапия, озонотерапия, спа-салони, шлаклардан тозаловчи фито бочка, уқалаш, даволаш бадантарбияси муолажалари қилинади, парҳез овқатлар ташкиллаштирилган.

Ётоқ бинолари шинам қилиб безатилган, барча қулайликларга эга, икки ва уч ўринли хоналардан иборат. Санаторийда мазмунли дам олиш учун, маданият саройи, ёзги амфитеатр, кутубхона, спорт ва рақс  майдончалари, сартарошхона, косметалогия хонаси, шарқона чойхона, очиқ сув ховузи ва турли савдо расталар бор. Экскурсиялар ташкил этилган.