Чинобод санаторийси
Версия для слабовидящих
Mart 2020
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Yan    
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

 

АЖ «Чинобод» санаториясида 2018 йил учун йулланмалар нархи

   

нархлар

1 киши учун

курсатилган

Пастки   

корпус

 оддий

Люксы п/люкс Люкс Тамирланган
2 хонали   

2 уринли

1 хонали  

1 уринли

1 хонали   

2 уринли

2 хонали   

2 уринли

 

КУдан ташкари булган ташкилотлар хамда жис.шахслар учун  

 

   

12 кунга

1 920 000 сум

1 кунга

160 000 сум

   

12 кунга

4 200 000 сум

1 кунга

350 000 сум

   

12 кунга

4 200 000 сум

1 кунга

350 000 сум

   

12 кунга

3 600 000 сум

1 кунга

300 000 сум

   

 

 
Агар узингиз билан санотор-курорт картасини олиб келмаган булсангиз, шу ерда ташхис булимидан утишингиз шарт.   

                СКК :   Аеллар учун- 135 000 сум                              Эркаклар учун-135 000 сум

Санатор-курортлар йўлланмалари  ЎКУФК қошидаги Санатор-курортлар бошқармаси томонидан худудий касаба уюшмалари бирлашмаларига ЎКУФК нинг белгиланган йўриқнома, хамда тасдиқланган “Йулланмаларни тақсимлаш режаси “ асосида сотилади.

Касаба уюшмалари маблағлари хисобидаги йулланмалар ишчи ходимларга, иш жойидаги касаба уюшмаси кўмитаси томонидан, касаба уюшмаси тузилмаган жойларда эса, ижтимоий суғурта бўйича комиссияси томонидан туман, шахар касаба уюшма тармоқлари томонидан ўрнатилган навбат бўйича берилади.

Ижтимоий суғурта маблағлари ва касаба уюшмалари бюджети маблағлари хисобидан сотиб олинган йулланмалардан узрли сабабга кўра фойдаланишнининг иложи булмай колган холларда, тармоқ касаба уюшмалари кенгашлари уларни амал қилиш муддати бошланишидан камида 15 кун олдин бирлашмаларга қайтариши зарур.

Касаба уюшма ташкилотлари ходимни маьлум муддатга аввал олган йулланмадан узрли сабабсиз фойдаланганлиги ёки уни бошқа шахсга берганлиги учун йулланма олиш  хукукидан маҳрум қилишлари мумкин.

Ходимларга даволаниш учун йулланмалар, уларнинг амал қилиш муддати бошланишидан камида 20 кун аввал берилади.

Ўзбекистон Касаба Уюшмалари Федерацияси кенгаши тақсимотидан қолган тасаруфидаги санаторий йулланмалари ва “люкс”  хоналар учун  белгиланган йулланмалар Санатор-курортлар бошқармаси ва санаторий томонидан юридик ва жисмоний шахсларга келишилган нархда сотилади.

Тўлов турлари:

  • Нақд пул йули билан;
  • Пул кўчириш йули билан;
  • Пластик карточка орқали (КОРПАРАТ ВА DUET  карталардан ташқари)

Пул кўчириш йули билан йулланмаларни сотиб олиш учун Санатор-курортлар бошқармаси ёки санаторий ва юридик шахс ўртасида шартнома тузилади, хамда расмийлаштирилган шартнома ва ишонч қоғози билан йулланма учун пул тўлангандан сўнг счет-фактура расмийлаштирилади ва йўлланма берилади.

Нақд пул йўли билан ёки пластик карточка орқали йўлланма сотиб олиш учун ўзингиз билан бирга:

сотиб олиш учун белгиланган пул маблағи; хисобдан хисобга пул утказишда Ишончнома билан келиш шарт.

йўлланма олувчи шахснинг паспорти бўлиши керак. (Паспорт урнини босувчи шахсни тастикловчи хужжат хайдовчилик гувохнома, харбий гувохнома ёки Овирдан расмли ва мухрли хужжат)

 

 

САНАТОРИЙГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

Дам олувчилар санаторийга келганда ўзлари билан бирга паспорт, йулланма, хамда муддати 2 ойдан ошмаган санаторий ихтиссосига мансуб ташхис ва керакли текширув натижалари мужассамланган санаторий-курорт картасини тақдим этишлари керак. СКК бўлмаган шахслар санаторийнинг ўзида пуллик хизматга киритилган санаторий-курорт картасини расмийлаштириб, қуйидаги текширувлардан ўтказилади:

  1. Шифокор кўриги;
  2. ЭКГ текшируви;
  3. Бир органнинг УТТ текшируви;
  4. Умумий қон тахлили;
  5. Умумий пешоб тахлили.

Санаторийда даволаниш учун моънелиги бор деб топилган дам олувчилар санаторийга қабул қилинмайди.

Бита йулланма билан фақат бита дам олувчи соғломлаштирилиши мумкин.

Тўлиқ тўлдирилмаган, ноаниқ мухр қўйилган ва турли тузатишлар қилинган йўлланмалар билан келган дам олувчилар санаторийга қабул қилинмайди.

Дам олувчи санаторийда тўлиқ санатор-курорт соғломлаштириш курсини ўтгандан сўнг санаторий ходимлари унга йўлланманинг қайтарилувчи талонини бериши зарур. Талонда санаторий штампи қўйилиши ва санаторий рўйхатхона ходими фамилиясини тўлиқ кўрсатган холда имзо чекилиши лозим. Қайтарилувчи талон йўлланма берган касаба уюшма ташкилотига топширилиши шарт. Йўлланма билан даволаниш муддати 12 кун.

Санаторийда ётоқ ўринларининг шароитига қараб нархлар белгиланган.